http://www.ozodlikjri4glscy66brsyv3cqswb2d34kzosbs6ezralss2kayms2ad.onion/a/31674715/lbl0lbi2147483647.html
Тожик томони, биринчи бўлиб қирғиз чегарачилари ўқ узгани, қирғиз томони эса, тожик чегарачилари ўқ узганини даъво қилди. Тожикистон расмийлари ҳодисада 2 тожикистонлик ўлган, 10 нафари жароҳатланган, деб баёнот берди. Қирғизистон расмийлари эса 11 ҳарбий жароҳатланганини билдирди. Қирғизистон томони, отишма бўлган ҳудуддан 24 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинганини билдирди. 28 январь, маҳаллий вақт билан тонгги соат 4 ларда томонлар отишмани тўхтатишга келишгани хабар қилинди.